Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти ташқи аралашув туфайли юзага келган нотинч хавфсизлик ҳолати туфайли кейинги хабарномагача Ҳормуз бўғозини ёпилишини эълон қилди.

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз флоти баёнот берди.

Унда ташқи аралашув ва кемаларнинг Ҳормуз бўғозида рухсатсиз йўналишлар бўйлаб ҳаракатланишга уринишлари хавфсизликка таҳдид солгани таъкидланган.

Баёнотда илгари ташқи аралашув ва юк ташиш йўналишларини рухсациз ўзгартиришга қарши огоҳлантиришлар берилгани таъкидланган. Бир неча соат олдин, огоҳлантиришларга эътибор бермай, бир қатор кемалар рухсациз йўналишлар бўйлаб ҳаракатланишга уринишган.

Огоҳлантиришларга қарамай, йўналишини ўзгартирмаган кемалардан бири Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз флотининг огоҳлантирувчи ўқлари билан тўхтатилган.

Баёнотда шунингдек, минтақадаги аралашув тўхтамагунча, ҳеч бир кеманинг Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берилмаслиги айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар