Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш учун АҚШга тўртта шарт қўйди

Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш учун АҚШга тўртта шарт қўйди

Эрон АҚШ билан эришилган меморандумда белгиланган шартлар бажарилмагунча Ҳўрмуз бўғозини очиш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Теҳрон Вашингтондан бир қатор мажбуриятларни бажаришни кутмоқда. Улар орасида қамални бекор қилиш, Эроннинг музлатиб қўйилган активларини очиш, нефть соҳасига жорий этилган санкцияларни олиб ташлаш ҳамда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бор.

Қолибофнинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу талабларни бажармагунча, Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш масаласини кўриб чиқмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар