Эрон ҳозирча атом бомба ясашга эътибор қаратмаяпти

Эрон ҳозирча атом бомба ясашга эътибор қаратмаяпти

Эрон атом энергияси бўйича ташкилот раҳбари Муҳаммад Эсламийнинг Fars ярим расмий ахборот агентлигига маълум қилишича, ҳозирда Эронда атом бомба яратиш учун техник имконият мавжуд, бироқ ушбу масала кун тартибида тургани йўқ.

Унинг қўшимча қилишича, айрим ғарб мамлакатлари жамоатчиликни чалғитиш учун Эронга нисбатан асоссиз айбловларни илгари сурмоқда.

Эроннинг Халқаро муносабатлар бўйича стратегик кенгаши раҳбари Камол Харразий июль ойи охирида, “Эрон атом бомба ясаш учун зарур техник салоҳиятга эга, уронни 20 фоиздан 60 фоизгача бойита олади, бироқ ядро қуроли яратиш нияти йўқ”, деб баёнот берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!