Эрон Буюк Британия, Франция ва AҚШга ҳужум қилишга тайёрланмоқда — манба

Эрон Буюк Британия, Франция ва AҚШга ҳужум қилишга тайёрланмоқда — манба

Эрон Ислом инқилоби гвардияси корпусининг (ЭИГК) махфий кибер бўлими Ғарб мамлакатларидаги нишонларга қарши киберҳужумлар ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Sky News телеканали, эҳтимол Эронда ишлаб чиқилган бешта маърузадан иборат ҳужжатга асосланиб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужжатларда юк ташийдиган кемани чўктириш ёки ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш насосини портлатиш учун киберҳужумлардан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилган. Бундан ташқари, у дунё бўйлаб кемасозлик саноати томонидан ишлатиладиган сунъий йўлдош алоқаси қурилмалари ва дунёдаги ақлли уйларда ёритиш, иситиш ва шамоллатишни бошқарадиган компьютер тизимлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Телеканал ҳужжатлар Ғарб давлатлари, шу жумладан Буюк Британия, Франция ва AҚШдаги объектларнинг заифлигига "алоҳида қизиқиш" кўрсатаётганини даъво қилмоқда. Каналнинг манбасига кўра, ҳужжатларда Эроннинг келажакда киберҳужумлар уюштириш учун зарур бўлган фуқаролик инфратузилмаси бўйича разведка маълумотларини тўплаш натижалари мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!