Эрон Бош прокурори: Мажбурий ҳижоб ўраш қонуни ўзгартирилади

Эрон Бош прокурори: Мажбурий ҳижоб ўраш қонуни ўзгартирилади

Муҳаммад Жафар Монтазерий Эрон расмийлари қонунни ўзгартириш устида ишлай бошлаганини маълум қилди. Лекин, қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади.

Унинг сўзларига кўра, 30 ноябрь куни экспертлар гуруҳи парламентнинг маданият масалалари бўйича комиссияси билан учрашган ва бир-икки ҳафта ичида натижага эришиш таъкидланган.

Сентябрь ойи охиридан бери Эронда 22 ёшли Маҳса Аминининг ахлоқ полицияси томонидан ўлдирилганидан кейин бошланган норозилик намойишлари давом этмоқда. Мамлакат бўйлаб норози намойишчиларга ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кескин чоралар кўрилмоқда. Ҳозиргача 18 мингдан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган, 200 га яқин одам (Эрон расмийларига кўра) ўлдирилган.

Маълумот ўрнида, 1979 йилги ислом инқилобидан кейин эронлик аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурий этиб белгиланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!