Эрон: "Биз ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз"

Эрон: "Биз ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз"

Теҳрон ракета синовлари ўтказиш учун ҳеч кимнинг рухсатига муҳтож эмас. Бу ҳақда IRNA агентлигига берган интервьюсида Эрон қуролли кучлари расмий вакили генерал Абулфазл Шакарчи маълум қилди. 

"Агарда ўз ракеталаримизни синовдан ўтказиш керак деб ҳисобласак, бунинг учун ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз. Синовни ўтказамиз. Эрон миллий манфаатлари ракета дастурини ривожлантиришни тақозо қилади",  деди Шакарчи.

У шунингдек, "Теҳрон ўз ракета салоҳияти ҳақида ҳеч кимга маълумот беришга мажбур эмаслигини", чунки Қўшма Штатлар ҳам "ўзига берилган барча саволларга жавоб қайтармаслигини" айтди.

1 декабрь куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Теҳрон БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид равишда баллистик ракета синовини ўтказганини маълум қилганди. Бунга жавобан Шакарчи Эрон ўз мудофаа қобилиятини кучайтириш учун ракета синовларини ўтказишда давом этишини билдирди.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!