Эрон АҚШнинг янги ҳужумларига жавобан минтақадаги Америка объектларига зарба берди

Эрон АҚШнинг янги ҳужумларига жавобан минтақадаги Америка объектларига зарба берди

АҚШ ва Эрон ўзаро янги зарбалар алмашиб, қарама-қаршилик географиясини кенгайтириб, Яқин Шарқдаги кескинликни тобора кучайтираяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “BBC”га таяниб.

Эрон томони маълумотларига кўра, зарбалар Иордания, Қувайт ва Баҳрайндаги объектларга йўлланган бўлиб, Американинг алоқа тизимлари ва ёқилғи иншоотларига шикаст етказган.

Бунга жавобан, АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эроннинг бир нечта ҳудудларига олти соат давомида зарбалар берилгани ҳақида хабар қилди. Ҳужум қўмондонлик марказлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари, қирғоқ кузатув тизимлари, Бандар Аббос порти ва Катта Томб ороли ҳудудига берилган.

Эрон оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги портлашлар ва Теҳронда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушгани ҳақида ҳам хабар берди. Кўп ўтмай, Қувайт ракеталарни тутиб олганини маълум қилди, Баҳрайн ҳукумати эса аҳолини осойишталикни сақлаш ва бошпаналарга ўтишга чақирди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп аввалроқ Теҳронни ўзини яхши тутиши кераклиги ҳақида огоҳлантириб, акс ҳолда янги ҳарбий ҳаракатлар бошланишини айтганди. Шунингдек, у агар мамлакат музокараларга қайтмаса, Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарбалар берилиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

Эроннинг бош музокарачиси Муҳаммад Боқир Ғолибофнинг таъкидлашича, Теҳрон мамлакат манфаатларига жавоб бермайдиган келишувга амал қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти. Унинг сўзларига кўра, Эрон хавфсизлиги Ҳўрмуз бўғозидаги вазият устидан назоратни сақлаб қолишга боғлиқ.

Ислом инқилоби посбонлари корпуси АҚШни Қўшма Шта