Эрон АҚШ ҳарбийларини мобил телефонлари орқали кузатишга уринган

Эрон АҚШ ҳарбийларини мобил телефонлари орқали кузатишга уринган

Эрон Яқин Шарқдаги мобил алоқа операторларига қарши кенг кўламли киберҳужумлар уюштириб, АҚШ ҳарбий хизматчилари жойлашувини мобил телефонлари орқали аниқлашга уринган. Бу ҳақда Financial Times киберхавфсизлик соҳаси мутахассислари ва расмий манбаларга таяниб хабар берди.

Нашрга кўра, ҳужумлар Форс кўрфазидаги можаро бошланишидан олдин ҳам, у давом этаётган вақтда ҳам кузатилган. Мақсад АҚШ ҳарбийларининг реал вақтдаги жойлашуви ҳақида маълумот тўплаш бўлган.

Киберхавфсизлик бўйича Citizen Lab ташкилоти катта илмий ходими Гари Миллернинг таъкидлашича, Эрон бундай маълумотларни олиш учун халқаро SS7

SS7 — бутун дунё мобил тармоқларини ўзаро боғлайдиган халқаро техник стандарт бўлиб, қўнғироқлар ва роуминг хизматларини таъминлайди. Мутахассислар фикрича, ушбу тизимдаги заифликлардан фойдаланиб, роумингдаги телефонларнинг жойлашувини аниқлаш мумкин.

Financial Times

Нашрнинг ёзишича, АҚШ ҳарбийларининг роуминг тизимлари орқали кузатилиши мумкинлиги қонун чиқарувчиларда жиддий хавотир уйғотган. Шу билан бирга, ҳарбий расмийлар қўшинларни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари кўрилганини, аммо уларнинг тафсилотларини ошкор қила олмасликларини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар