Эрон 2020 йилда 250 дан ортиқ одамни яширинча қатл қилгани фош бўлди

Эрон 2020 йилда 250 дан ортиқ одамни яширинча қатл қилгани фош бўлди

Эронда 2020 йилда яширинча 250 киши, жумладан, 4 нафар жиноятчи вояга етмаган бола қатл қилинган. 2021 йилда эса ҳозирга қадар 230 та қатл амалга оширилган бўлиб, тўққиз нафар аёл ва бир бола яширинча қатл этилган, дея таъкидлади БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил терговчиси, деб хабар бермоқда The Washington Post.

Жаваид Реҳман БМТ Бош Ассамблеясининг инсон ҳуқуқлари қўмитасига Эрон ўлим жазосини «қўрқинчли даражада» қўллашда давом этаётганини ва қатллар бўйича расмий статистик маълумотларнинг йўқлигини таъкидлаган.

Халқаро Амнистия ташкилоти маълумотларига кўра, 2020 йилда Яқин Шарқдаги асосий қатллар кўрсаткичида 493 ҳолатнинг ярмидан кўпроғи Эронга тўғри келади, ундан кейинги ўринларда эса Миср, Ироқ ва Саудия Арабистони жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!