Ернинг ички ядроси иқлим ўзгаришига сабаб бўлаётган бўлиши мумкин

Ернинг ички ядроси иқлим ўзгаришига сабаб бўлаётган бўлиши мумкин

Гап иқлим ўзгаришлари ҳақида ҳам эмас аслида. Гап Ер ички ядросининг ноодатий ҳаракатларида. Хитойлик олимларнинг Nature Geoscience илмий журналида чоп этган мақоласи ғарб матбуотида шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Хитойлик олимлар ўз мақоласида зилзилалар натижасида ҳосил бўлаётган сейсмик тўлқин частоталарини синчков таҳлил этиб, ернинг ички ядроси сўнгги ўн йил ичида деярли ўз айланишини тўхтатгани ва ҳозирда тескари йўналишда ҳаракатланишга ўта бошлаганини таъкидлашган.

Олимлар 1990 йилдан бошлаб, ер плиталари тўқнашиш ва чекиниш зоналаридаги сейсмик фаол ҳудудларда ноодатий силкиниш ва сўнган вулқон оғзидан вулқон отилиб чиқаётгани, умуман ер охирги ўн йилликда ғайритабиий ҳодисаларни бошидан ўтказаётганидан келиб чиқиб, шу фикрга келишди. Улар мазкур жараён глобал характерга эга эканлиги, ер ядро ичидаги айланиш ўзгараётганини тахмин қилишди.

Мазкур мақоладан сўнг, ғарбда ер ядросининг сайёрада содир бўлаётган жараёнларга таъсири тўғрисида "қизғин баҳс-мунозаралар тўлқини" авж олди. The Washington Post газетасида келтирилишича, ер ядросидаги ўзгаришлар кун давомийлиги, магнит майдони частотаси ва ер иқлими ўзгаришига бевосита боғлиқ.

Геофизик олимлар 1990 йиллар бошида ернинг ички ядроси ўз ўқи атрофида бошқа барча қатламларга қараганда тезроқ айланишига оид далилларни топган эдилар. АҚШ тадқиқотчилари эса ер ички ядроси айланиш тезлиги циклик характерга эга эканлиги, у ўз тезлигини вақти-вақти билан ўзгартириб туришини аниқлаганлар. Ушбу циклик ўзгаришлар Ер магнит майдон кучи, кун давомийлиги, сўнги ўн йилликдаги иқлим ўзгариш ҳодисалари билан синхрон даражада мос тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!