“Эрни қандай ўлдириш керак?” китобининг муаллифи эрини ўлдирганликда гумон қилинмоқда (фото)

“Эрни қандай ўлдириш керак?” китобининг муаллифи эрини ўлдирганликда гумон қилинмоқда (фото)

Орегон штатининг фуқароси 68 ёшли Нэнси Крамптон-Брофини қотиллик ҳамда ноқонуний қурол ишлатишда айблашмоқда, дея хабар берди “lenta.ru”.

Унинг турмуш ўртоғи, 63 ёшли марҳум Дэниел Брофининг жасади талабалар томонидан Орегон штатидаги институтларнинг биридан топилган.

Қотилликдан бир кун ўтиб, машҳур детектив асарлар ҳамда "Нотўғри маъшуқ", "Нотўғри турмуш ўртоқ" ва "Нотўғри полициячи" романлари муаллифи Фейсбукда эрининг ўлими ҳақида гапирди.  Нэнси турмуш ўртоғини энг яхши дўсти деб атаган.

Бир неча ойлик терговдан кейин полиция аёлни қамаш учун асослар топди. Шунингдек, сайтларнинг биридан 2011 йилда Ненси томонидан ёзилган "Турмуш ўртоғимизни қандай ўлдиришимиз мумкин?" номли қизиқарли мақола ҳам аниқланди. Ушбу мақолада кекса ёзувчи эрни ўлдиришга сабаб бўлиши мумкин бўлган асосларни айтиб ўтади. Улар орасида пул, очкўзлик, ёлғон ва уй ичидаги зўравонлик каби сабаблар мавжуд. Бундан ташқари, ёзувчи қотилликни содир этгандан сўнг жазодан қочиш учун “жуда ақлли, режали ва шафқатсиз” бўлиш кераклигини ҳам таъкидлаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!