Ерларни 99 йилга ижарага бериш таклифи илгари сурилди

Ерларни 99 йилга ижарага бериш таклифи илгари сурилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 5 октябрь куни ғалла ва пахта етиштирувчиларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Буғдой ва пахтанинг давлат харид нархларини ошириш тўғрисида”ги фармойишга имзо чекди. 
Бундан ташқари, давлат раҳбарнинг тасдиқлашича, юқори сифатли уруғ етиштирганларга қўшимча ҳақ тўланиши қишлоқ хўжалик меҳнаткашларининг манфаатларига хизмат қилади. 
Давлат раҳбарининг 25 сентябрь куни Халқ Кенгаши йиғинидаги сўзларига қараганда, мамлакатда ички бозор ва экспорт учун етарлича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг етиштирилмаслигига кам самара берадиган фермер хўжаликлари асосий сабаб бўлмоқда.
Шу боис президент ғоясига кўра, рентабел бўлмаган деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари олиб қўйилади ва юқори самара берадиган ишлаб чиқарувчиларга берилади. У шунингдек, хоҳловчиларга ерларни 99 йил ижарага бериш таклифини илгари сурди. Президент таклифига кўра, экин майдонларнинг 70 фоизини пахта ва ғалла етиштиришга тақсимлаш кўзда тутилмоқда. Қолган 30 фоизи эса бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ажратилади.
Маълумки, Туркманистонда ер тўлалигича давлат мулки ҳисобланади. Фермерлар давлатдан ерларни ижарага олади. 

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!