Эркак отган ўқ 7 яшар қизчага тегди

Эркак отган ўқ 7 яшар қизчага тегди

Кабардино-Балкарияда терговчилар етти яшар қизчанинг эркак киши томонидан ўққа тутилиши ишини текширишни бошладилар, деб хабар бермоқда минтақавий «СУ СК» манбаси.

Тергов маълумотларига кўра, 13 февраль куни кечқурун Залукокоаж қишлоғида 48 ёшли эркак ов милтиғидан итни чўчитиш учун ҳавога бир неча марта ўқ узган. Ўқлардан бири онаси ҳамроҳлигида кетаётган етти ёшли қизчага теккан.

Болани шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун шифохонага олиб боришди, шифокорлар 7,62 мм калибрли ўқни олиб ташлашди.

Энди терговчилар воқеанинг барча тафсилотларини аниқлашмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!