Эркак бир дона тамаки сабаб 6 фарзанднинг ҳомиладор онасини ўлдирди

Эркак бир дона тамаки сабаб 6 фарзанднинг ҳомиладор онасини ўлдирди

35 ёшли Нью-Йорк фуқароси Жейсон Мендес ҳомиладор аёлни қасддан ўлдиришда айбланди. Аёл, шунингдек, олти фарзанднинг онаси ҳам.

 

Ҳодиса ҳақида NBC хабар берди. Полиция ходимларининг хабар беришича, оиланинг отаси Мендесдан фарзандлари ва ҳомиладор хотинига қарата тамаки тутатмасликни сўраган.

 

Бу эса жиноятчига ёқмаган ва у машинаси билан бутун бошли оила томон ҳаракатланган. Сўнг уларни уриб кетган.

 

Воқеа натижасида 32 ёшли ҳомиладор аёл олган жароҳатлари сабаб вафот этган.

 

Маълум қилинишича, эркак айбини тан олишни хоҳламаяпти.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!