Эркак 116 та михни қандай ютиб юборганини эслай олмади

Эркак 116 та михни қандай ютиб юборганини эслай олмади

Ҳиндистонда бир эркак 116 та катта михни ютиб юбориб, бу ҳақда эслай олмади.

43 ёшли Бхолу Шанкара исмли эркак ошқозонидаги ўткир оғриқлар сабабли шифохонага тушган. Рентгендан кейин унинг ошқозонида кўп миқдорда мих борлиги аниқланган.

Жарроҳлар операция ўтказиб, эркакнинг ошқозонидан 5 сантиметрлик 116 та михни чиқариб олишган. Шунингдек, сим бўлаклари ҳам аниқланган.

Эркак михлар қандай қилиб ошқозонига тушганини тушунтириб бера олмаган. Эркакнинг акаси у руҳий касалликдан азият чекишини тан олган.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!