Ерга бир вақтнинг ўзида иккита катта астероид яқинлашиб келмоқда: Улар қанчалик хавфли?

Ерга бир вақтнинг ўзида иккита катта астероид яқинлашиб келмоқда: Улар қанчалик хавфли?

14 сентябрь куни Ерга бирданига иккита катта астероид яқинлашади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Астероидлардан бири 2000QW7᾽нинг диаметри 290 метрдан 650 метргача тенг. У  Москвадаги Останкино телеминорасидан (540  метр) ҳам баландроқ.

NASA’нинг маълумотларига кўра, ушбу астероид 5,3 миллион километр узоқликда сайёрага ёнига учиб келади.

Худди шу куни Ерга диаметри 120 метрдан 260 метргача бўлган 2010CО1 астероид ҳам тахминан худди ўша масофада яқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерга ўз ўлчами билан Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи “хавф туғдириши эҳтимоли бўлган” астероид яқинлашиши хабар қилинган эди. Астероид сайёрамиз ёнидан бир миллион километрга яқин масофада тўқнашмасдан учиб ўтиб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!