Еревандаги савдо марказида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Еревандаги савдо марказида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Еревандаги Сурмалу савдо марказидаги портлаш қурбонлари сони 16 кишига етди, дея маълум қилди Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Ҳайк Костанян.

"Қутқарувчилар вайроналар остидан яна бир қурбоннинг жасадини олиб чиқишди. Айни дамда қурбонлар сони 16 нафарга етди", — деб ёзди Костанян ижтимоий тармоқларда.

Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Армен Памбухчян, ўз навбатида, ҳалок бўлганлар орасида ҳомиладор аёл ва ёш бола борлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!