Эрдўғоннинг янги китоби нашрдан чиқди

Эрдўғоннинг янги китоби нашрдан чиқди

Китобда Эрдўғон эътиборни асосан глобал сиёсий муаммоларга, жумладан, адолатсизлик, миграция инқирози, халқаро терроризм ва исламофобия, камситишлар ва икки ёқлама стандартларга қаратган.

Туркия Президентининг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгаши туб ўзгаришларга муҳтож ва ислоҳотлар “дунё энди бешликдан кўп (БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари назарда тутиляпти) тамойилига асосланиши лозим". Эрдўғаннинг айтишича, "Туркиянинг мақсади – “қудрат, кучи борларда эмас, аксинча ҳақ бўлганлар томонда бўлиши лозим” тамойилини ўрнатиш.

Глобал миқёсдаги адолатни ўрнатиш учун жавобгар бўлган институтлар ўз ҳолича ишламоқда, дейилади китобда. Замонавий муаммоларни ўтмиш талабларига мувофиқ шакллантирилган институтлар воситасида ҳал этиш мумкин эмас, бундан ташқари, ушбу институтлар янги муаммоларни келтириб чиқармоқда, дейди Туркия етакчиси.

"Бизнинг англашимизча, айнан адолат дунёда тартибни, унга нажот бўлишни ва бахт-фаровонлигини таъминлайди. Янада адолатли дунёни шакллантиришга бўлган ишонч ва умидни таъминловчи глобал тартиб зарур", –деб ёзади муаллиф.

Китоб инглиз, араб, француз, немис, рус ва испан тилларига таржима қилинган. Сотувдан тушган даромаднинг ҳаммаси Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармасига берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!