Эрдўғон зилзиладан жабр чекканлар курорт зоналардаги меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкинлигини қайд этди

Эрдўғон зилзиладан жабр чекканлар курорт зоналардаги меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкинлигини қайд этди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия ҳукумати зилзиладан жабр кўрган вилоятлар аҳолисини уларнинг розилиги билан Аланиянинг Анталия шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштириши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у зилзила эпицентри – Қаҳрамонмараш вилояти аҳолисига мурожаатида айтиб ўтди.

“Шу ўринда яна бир гапни айтмоқчиман: биз Анталия, Алания, Мерсин меҳмонхоналари билан музокаралар олиб бордик ва агар улар рози бўлса, фуқароларимизни ушбу вилоятлардаги меҳмонхоналарга жойлаштиришга тайёрмиз”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!