Ражаб Тоййиб Эрдўғон Доналд Трамп билан яқин муносабатларидан фойдаланиб, уни Анқарадаги алянс саммитида иштирок этишга кўндирди ва NATO'да юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликнинг олдини олди, деб хабар бермоқда AP.
"Кўпчилик одамлар учун бўлганида мен бормасдим. Аммо у менга қўнғироқ қилиб: Илтимос, бу Туркияда бўляпти. Сиз у ерда бўлишингиз керак. Қўшма Штатлар у ерда иштирок этиши шарт.
Шу боис, президент Эрдўғонга бўлган ҳурматим туфайли у ерга боряпман", — деган эди Трамп ўтган ҳафта.
Агентликнинг қайд этишича, шу тариқа Туркия президенти АҚШ етакчисининг ҳурматидан фойдаланиб, алянсда юзага келиши мумкин бўлган нотинчликни бартараф этди. Шунингдек, Трампнинг АҚШ қўшинларини Европадан олиб чиқиб кетиш ва NATO'дан чиқиш ҳақидаги таҳдидлари фонида унинг ташрифи муҳим аҳамиятга эга эди.
Иккала етакчи ҳам бир-бирини дўст деб атайди. Ўтган йили Гаагадаги алянс саммитида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрдоган Трамп унга доимо тез қўнғироқ қилишини айтиб берганди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.