Эрдўғон: "Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун Туркиядан ёрдам кутмасин"

Эрдўғон: "Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун Туркиядан ёрдам кутмасин"

Швеция НАТОга кириш учун Туркиядан ёрдам кутмаслиги мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Стокгольмда бўлиб ўтган Қуръонни ёқиш ҳаракати Туркияда катта резонанс уйғотди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракатни қоралади ва Швецияни НАТОга аъзоликка вето қўйиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳозир давлат раҳбари воқеага изоҳ берди.

Туркия президенти бу ҳаракатдан норозилигини билдириб, буни нафақат мусулмонлар, балки бутун халқ учун ҳақоратомуз, деб атади. "Сиз террорчиларни қўллаб-қувватлашда давом этасиз ва НАТОга аъзо бўлиш учун қўллаб-қувватлашни кутяпсиз. Бу иш бермайди. Швеция энди биздан бу ёрдамни кутмаслиги керак", - деди Эрдўғон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!