Эрдўғон: Саудия Арабистони расмийлари, бошқалар журналистнинг ўлими акс этган ёзувларни тингладилар

Эрдўғон: Саудия Арабистони расмийлари, бошқалар журналистнинг ўлими акс этган  ёзувларни тингладилар

Саудия Арабистони, АҚШ, Франция ва Буюк Британия расмий кишилари Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигида Жамол Қошиқчини ўлдирилиши билан боғлиқ аудио ёзувларни тингладилар, дея, бундай аудио ёзувнинг борлигини оммавий тарзда тан олинганлиги хақида шанба куни Туркия президенти баёнот берди- деб хабар бермоқда The Associated Press.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, журналистларга, Саудия Арабистони 2 октябрь куни The Washington Post газетасининг журналисти ўлдирилиши учун жавобгар бўлганларга нисбатан "адолатли харакат қилиши" кераклигини ва "шубҳалар" дан қутулиш кераклигини айтди.
"Биз уларга аудио ёзувларни бердик. Уларни Саудия Арабистонига, Америкага, немисларга, французларга, инглизларга бердик ", деди Эрдоған, Биринчи жаҳон урушининг 100 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этиш учун Парижга жўнаб кетишдан олдин.

"Улар (Саудия расмийлари) ҳам суҳбатларни тинглашди ва улар биладилар. Буни ўзгартиришнинг ҳожати йўқ. Улар 15 нафарнинг ичида ва қотил қайси бири эканини аниқ билишади” деди Эрдоған.

Эродоған 15 нафар деганда, гумонланаётганларни назарда тутган бўлиб, Туркияликларнинг фикрига кўра, ўшалар консулликга уйланиш билан боғлиқ ҳужжатларини олиб кетгани келган Қошиқчини ўлдиришган.
Ўтган ойда Туркияга ташриф буюрган Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жина Хаспел, қотилликнинг аудио ёзувларини эшитганлиги тўғрисида хабар қилинган. Ёзувларнинг мавжудлиги оммавий ахборот воситаларига тарқатилди, аммо ҳалигача очиқ тасдиқланмаган эди.
Туркия, Саудия Арабистони қироли шаҳзода Муҳаммад бин Салманни танқид қилган Қошиқчи, консулликда қасддан бўғилиб ўлдирилган ва жасади бир неча қисмларга бўлиб ташланган. Оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, унинг танаси кимёвий йўл билан эритиб юборилган бўлиши мумкин.

Туркия, Саудия Арабистонида ҳибсга олинган 18 нафар гумонланувчини экстрадиция қилишни талаб қилмоқда ва Туркияда судини ўтказмоқчи. Уларга қаторига тахмин қилинаётган 15 нафар қотиллар отряди аъзолари киради.

Саудия Арабистони Қошиқчи ўлдирилгандан кейин бир неча ҳафта давомида ўз баёнотини ўзгартирмай турди. Бундан кўзланган мақсад, Қошиқчи консулликда чиқиб кетиб, жанжал оқибатида вафот этди дейиш бўлган.

Ўтган ойда Саудия Арабистони Қошиқчи қотиллиги қасдан содир бўлганлигини тан олиб, халқаро ҳамжамият ғазабини бироз енгиллашттирмоқчи бўлди.

Саудия ҳукумати бу суиқасдни агентларининг ўз ваколатларини суистеъмол қилиш оқибати деб тавсифлади. Шунга қарамай, суиқасдга алоқадор шахсларнинг баъзилари валиаҳд шаҳзоданинг хорижий сафарларида ҳамроҳлик қилган, шу жумладан Қошиқчи қотиллиги олдидан консулликда кузатилган шахслар бўлган.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!