Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ўртасида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлардан мамнунлигини билдирди. Энди яҳудий давлати ушбу келишувларни бузишига йўл қўймаслик муҳим, деди у Анқарадаги музокаралар якунида мўғул ҳамкасби Ухнаагийн Хурэлсух билан.
Ҳозирда биз олдида жуда муҳим вазифалар турибди: Ғазода Исроил томонидан келтирилган кенг кўламли вайронагарчиликларни бартараф этиш, минтақага инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш. Исроил ҳукумати эришилган келишувларни бузмаслиги ва ўт очишни тўхтатиш режимини суиистеъмол қилмаслигини таъминлаш муҳим," - деди Эрдўған.
TRT Haber телеканали орқали узатилган нутқида Туркия раҳбари таъкидлашича, Ғазо аҳолиси Исроил тажовузи натижасида 50 мингдан ортиқ одам, асосан аёллар ва болаларнинг ҳалок бўлишига қарамай, золимга бўйсунмаган.
"Энди биз Ғазода ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя этилишини таъминлаш ва яраларни даволаш учун кўпроқ саъй-ҳаракат қилишимиз лозим. Халқаро ҳамжамият Ғазо аҳолиси олдидаги ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий бурчини бажариши шарт," - деди у.
Эрдўғон, шунингдек, Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш фақатгина 1967 йил чегараларида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати ташкил этилган тақдирдагина мумкин, деган фикрни билдирди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.
Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.
АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
АҚШ ҳукумати ўтган ойда Хитой ва Шимолий Корея томонидан таҳдидларга дуч келаётган Шарқий Осиёдаги хавфсизлик шартномаси бўйича иттифоқчиси Японияга учта йирик қурол сотишни маъқуллади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда бошқача талқин қилиниши мумкин бўлмаган "аниқ ва қатъий" тарзда тасдиқлади.
Шошилинч чақирилган матбуот анжуманида Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон қурбонлар сони бўйича таълим муассасасида содир бўлган отишма мамлакат тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса эканлигини айтди.
Аввалроқ Бош прокуратура Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами 427,7 млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эди.
Бир неча кун олдин АҚШнинг овга бағишланган веб-сайтларидан бири унинг қушларга, жумладан, Европа Иттифоқи ва Италия қонунчилиги билан ҳимояланган ноёб қизил ўрдакларга қарата ўқ узаётганини акс эттирган репортажни эълон қилган.