Эрдўған: “Украинага шарафлар бўлсин”

Эрдўған: “Украинага шарафлар бўлсин”

Киевда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги учрашув акс этган видео тарқалди.

Видеолавҳаларда Эрдўған ва Зеленский қизил гиламда қандай юришгани, кейин Туркия раҳбари микрофонга ўгирилиб, ҳарбийларга мурожаат қилгани акс этган. У "Украинага шарафлар бўлсин!” деб айтган. Ҳарбийлар эса "Қаҳрамонларга шарафлар бўлсин!" деб жавоб беришган.

Украина Президенти девони матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашувга икки мамлакат раҳбарлари яккама-якка форматда ташриф буюришди. Улар, шунингдек, Стратегик кенгашнинг саккизинчи йиғилишида қатнашадилар, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади ва журналистлар билан учрашадилар.

Киевга сафари олдидан Эрдўған, аввал муҳокама қиладиган нарса, Қрим-татарларининг ярим оролдаги аҳволини, Туркия давлати Россияга "қўшилиш"ни ноқонуний деб билишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!