Эрдўған: Туркия шу ҳафта ичида Сурия кучларини ортга чекинтиради

Эрдўған: Туркия шу ҳафта ичида Сурия кучларини ортга чекинтиради

Туркия февраль ойининг охирига қадар Сурия ҳукумат кучларини Идлиб вилоятидаги турк ҳарбий кузатув пунктларидан олиб чиқишни режалаштирмоқда, деди Президент Таййиб Эрдўған чоршанба куни.

Эрдўған Идлибда ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи яқин орада ҳал қилинишига хам умид билдирди.

Айни пайтда Россия минтақанинг ҳаво ҳудудини назорат қилмоқда ва Сурия ҳукумат кучларининг ҳужумини қўллаб-қувватлаш орқали ҳар куни Туркия томонидан қўллаб-қувватланган жангариларни бомбардимон қилмоқда.

«Биз қайси йўл билан бўлмасин шу ойнинг охирига қадар ўз кузатув постларимизни Сурия ҳукумат кучларидан озод қилишни режалаштирмоқдамиз», – деди Эрдўған депутатларга қилган нутқида.

Аввалроқ, 5 февраль куни Эрдўған ҳукумат кучлари февраль ойининг охиригача Туркиянинг кузатув постларидан чекиниши кераклиги, акс ҳолда Туркия уларни орқага қайтаришини айтган эди.

Туркия Россия ва Эрон билан 2017 йил келишувига биноан Идлибда «урушдан ҳоли ҳудуд» атрофида ўзининг 12 та кузатув пунктларини жойлаштирган.

Manba: tarjumon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!