Эрдўған Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар шартларини айтиб ўтди

Эрдўған Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар шартларини айтиб ўтди

Туркия президентининг фикрича, бундан можародаги барча томонлар манфаатдор бўлиши керак.

«Москва ва Киев ўртасидаги мулоқот учун заминнинг тезроқ тикланиши барча томонлар манфаатларига жавоб беради», деди у Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан телефон орқали суҳбатлари чоғида.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни қайта бошлаш масаласига баҳоргача ойдинлик киритиш мумкинлигини таклиф қилганди.

Унинг аниқлик киритишича, ЕИ давлатлари Анқаранинг Украина масаласи бўйича фикрини инобатга олмайди, бироқ «Брюссел Туркияга керак бўлиши биланоқ улар дарҳол алоқага чиқадилар».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!