Эрдўған рамазондан кейин Шушага ташриф буюриши ҳақида маълум қилди

Эрдўған рамазондан кейин Шушага ташриф буюриши ҳақида маълум қилди

Май ойида Туркия президенти Тоғли Қорабоғнинг муҳим шаҳарларидан бирига ташриф буюрмоқчи. Шушанинг қайтариб олиниши 2020 йил кузида Арманистон-Озарбайжон можаросининг сўнгги воқеаларидан бири бўлди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Рамазондан кейин (май ойида) Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрига ташриф буюриш нияти борлигини маълум қилди. У Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида ўз нияти ҳақида гапирди, деб хабар берган Анадолу.

“Туркийзабон мамлакатларнинг Қорабоғдаги туркий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва қайта тиклашда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашда давом этиши муҳимдир. Умид қиламанки, тез орада Рамазон таътилидан сўнг биз Шушага ташриф буюрамиз, бу биз учун яна бир байрамга айланади", деб ваъда қилган Туркия раҳбари.

Озарбайжоннинг Report нашри хабарига кўра, Эрдўған Шушага Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бирга келиш ниятида эканлигини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!