Эрдўған Қошиқчи иши бўйича: Туркия Саудия томони ушбу жиноятга ойдинлик киритишини «сабр-тоқат билан кутмоқда»

Эрдўған Қошиқчи иши бўйича: Туркия Саудия томони ушбу жиноятга ойдинлик киритишини «сабр-тоқат билан кутмоқда»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, турк ҳукумати Саудия Арабистони, АҚШ, Франция, Канада, Германия ва Буюк Британияга саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ёзиб олинган аудиоёзувни тақдим этган. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри хабар қилмоқда.

«Ким сўраган бўлса, уларнинг бари бу қотиллик аудиоёзувини тинглашди. Бизнинг разведка ташкилотимиз ҳеч нарсани яширмади. Ёзув - ҳақиқий фожиа. Ҳатто Саудия разведкаси ходими ҳам бу ёзувни тинглаганида даҳшатга тушди. У йигит, катта эҳтимол билан, героин истеъмол қилганини айтди, сабаби фақатгина героиндаги одам шундай ишни қилиши мумкин», - деди Эрдўған журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Саудия томони ушбу жиноятга ойдинлик киритишини «сабр-тоқат билан кутмоқда».
 
Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, жиноятга алоқадорлар орасида саудиялик 18 нафар юқори мансабли амалдор бор, улар журналист ўлдирилган куни атайин Истанбулга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада бош вазири Қошиқчи иши бўйича аудиоёзувлар борлигини тасдиқлаганди.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!