Эрдўған Львовга ташрифи билан Анқаранинг Украинадаги таъсирини ошириш ниятида

Эрдўған Львовга ташрифи билан Анқаранинг Украинадаги таъсирини ошириш ниятида

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Львовга ташрифи билан Анқаранинг Украинадаги позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

“У ўзини дунё етакчилари билан гаплаша оладиган минтақавий давлат арбоби сифатида кўрсатади”, - дейди киевлик эксперт Михаил Ботсюркив.

Кузатувчига кўра, Туркия раҳбари ўзига хос географик, дипломатик ва стратегик мавқега эга.

“Эрдўған, менимча, ҳатто БМТ Бош котиби ҳам ўйнай олмайдиган роль ўйнамоқда”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Эрдўған Львовга Украина президенти Владимир Зеленский ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиш учун келгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!