Эрдўған Ислом Каримов ташаббусини қайтадан кўтарди

Эрдўған Ислом Каримов ташаббусини қайтадан кўтарди

Кеча, 25 сентябрь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессиясида нутқ сўзлади.
 
Сўзбошида, Туркия раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш ва мунтазам аьзолар сонини кўпайтириш кераклигини таькидлади.
 
“Биз ишонамизки, дунё фақат бешта мамлакатдан иборат эмас. Хавфсизлик Кенгашида ислоҳотлар амалга оширилиши керак”, деб айтиб ўтган Эрдўған.
 
Таькидлаб ўтиш жоиз, бундан 23 йил муқаддам Ўзбекситон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1995 йилда БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқидаёқ Хавфсизлик Кенгашини модернизация қилиш, аьзолар сонини кўпайтириш керак экани ва асосий номзодлар Германия ҳамда Япония бўлишини маьлум қилган эди.
 
Эрдўған АҚШ санкцияларига қарамасдан Туркия Эрондан табиий газ сотиб олишни давом этишини, шунингдек, Туркия Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этишини ва Қуддуснинг тарихий ҳамда ҳуқуқий мақомини ҳимоя қилишини таькидлади.
 
Суриядаги ҳаракатлар ижобий кетмоқда ва радикал гуруҳлар Идлибдаги қуролсизлантирилган ҳудудни тарк этишни бошлаган, деб айтган Эрдўған.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!