Эрдўған французларни даҳшатли қотилликларда айблади

Эрдўған французларни даҳшатли қотилликларда айблади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Францияда 24 апрелнинг Арманлар геноцидини хотирлаш куни сифатида ўтказилганини танқид қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Эрдоған Францияни Руанда ва Жазоирда қатлиом ва геноцид ўтказишда айблади.

Арманлар масаласи ва террорга қарши кураш бўйича Туркияга инсон ҳуқуқлари ва демократия дарсини беришга уринаётганларнинг барининг ўтмиши қонли , деди Туркия раҳбари. Йигирма беш йил аввал Руандада 800 минг кишини кимлар қиргани маълум ва бунинг айбдори французлардир. Жазоирда юз минглаб кишини қирганлар ҳам французлар .

Арманлар 1915 йилда Туркияда геноцид ўтказилганини иддао қилиб келади, бироқ Туркия буни рад этади. Шу сабаби Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатлик муносабатлар мавжуд эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!