Эрдўған: "Биз кафил бўламиз"

Эрдўған: "Биз кафил бўламиз"

Россия, Туркия ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда тинчликни таъминлаш кафилига айланади. Бу ҳақда Туркия раҳбари Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

"Биз 30 йилдан бери Қорабоғда давом этиб келаётган адолатсизликни йўқ қилишга катта ҳисса қўшганмиз. Кеча мен ҳурматли (Россия президенти Владимир) Путин билан телефон орқали суҳбатлашдим, Қорабоғдаги муаммони ҳал қилиш учун қандай чоралар кўрилишини муҳокама қилдик. Туркия, Россия ва Озарбайжон минтақадаги тинчлик кафилига айланишади", деди Эрдўған Туркия парламентида сўзлар экан.

10 ноябрь куни Россия, Озарбайжон ва Aрманистон раҳбарлари Владимир Путин, Илҳом Aлиев ва Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар. Баёнотга кўра, Aрманистон ва Озарбайжон эгаллаб олган позицияларида тўхташади, кейин бир қатор минтақалар Боку назорати остига ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!