Эрдўған: "Биз ал-Бағдодийнинг хотинини қўлга олдик, лекин Қўшма Штатлар каби шов-шув қилмадик"

Эрдўған: "Биз ал-Бағдодийнинг хотинини қўлга олдик, лекин Қўшма Штатлар каби шов-шув қилмадик"

"Туркия Aбу Бакр ал-Бағдодийнинг хотинини қўлга олди", - деди Президент Таййиб Эрдўған. "Қўшма Штатлар Бағдодий ўзини туннелда ўлдирганини айтди. Улар бу ҳақда алоқа компаниясини бошладилар", -деди Эрдўған.

"Aммо, мен бу ерда биринчи марта эълон қилмоқдаман: Биз унинг хотинини ушладик ва улар каби шов-шув қилмадик. Шунга ўхшаб, биз унинг синглиси ва укасини ҳам Сурияда қўлга олдик”, - деди у Aнқара университетида нутқ сўзлаб. У тафсилотларни айтмади.

Шу ҳафта бошида Туркия юқори лавозимли амалдорининг айтишича, Туркия Aл-Бағдодийнинг опасини, унинг эри ва келинини ҳибсга олганлиги ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!