Эрдоған Путинга: "Тинчлик йўлини биргаликда очайлик"

Эрдоған Путинга: "Тинчлик йўлини биргаликда очайлик"

Туркия президенти Эрдоған Россия давлат раҳбари Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ушбу мулоқотда Россиянинг Украинага ҳужуми муҳокама қилинди ва Туркия-Россия муносабатлари баҳоланди.

Президент Эрдоған суҳбат давомида Украина муаммоси энг қисқа вақт ичида тинч йўл билан ҳал қилинишига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдирди.

Дарҳол амалга ошириладиган умумий оташкесим минтақадаги гуманитар хавотирни бартараф этиши билан бирга, сиёсий ечим изланишига ҳам имкон беришини ифода этган Президент Эрдоған, «Тинчлик йўлини биргаликда очайлик» чақирувини такрорлади.

Президент Эрдўған, ўт очишни тўхтатиш, гуманитар коридорларни очиш ва тинчлик битимини имзолаш учун шошилинч қадамлар ташлашнинг аҳамиятига диққат қаратди.

Украина томони ва бошқа давлатлар билан доимий алоқада эканлигини ифода этган Президент Эрдоған, кенг қамровли музокаралар олиб бориш ва натижага эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришини айтди.

Низомжон Исломов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!