Эрдоғaн: “Мусулмон бўлганимиз учун Европа Иттифоқига қабул қилишмас экан”

Эрдоғaн: “Мусулмон бўлганимиз учун Европа Иттифоқига қабул қилишмас экан”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокараларга тўхталиб ўтди.

Туркияни (Европа Иттифоқига) нега олмаяпсизлар, деб сўрасак, аҳолингиз 82 миллион дейишади. Аҳолимиз кўп, деди президент. Асл ниятларини айтишсин, очиқ айтишмайди. Лекин бир пайтлар Франция ташқи ишлар ишлар вазири шахсан менга айтган эди. Нима деганини биласизми? Сизлар мусулмонсизлар, Европа Иттифоқига олишмайди, деди .

Эрдоған Европа Иттифоқининг ўзида муаммолар борлигини таъкидлаб, мисол тариқасида Брекзитни тилга олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!