Эрдоған: "Бутун дунё Исроилни қўлласа ҳам, биз Фаластинни ҳимоя қиламиз"

Эрдоған: "Бутун дунё Исроилни қўлласа ҳам, биз Фаластинни ҳимоя қиламиз"

 

Туркия Тоғли Қорабоғда Озарбайжонни қандай қўллаб-қувватласа, Қуддусдаги фаластинликларни ҳам худди шундай қатъият билан қўллаб-қувватлай  бошлайди,  деди Туркия президенти Тоййиб Эрдоған жума куни.

"Биз террорчи Исроил давлатининг қилиғидан  ғазабландик.  Исроил  барча  чегараларни  кесиб  ўтди.  Биз  зулмга  қарши  ҳаракат  қилишни  бошлаймиз.  Биз Фаластин шаҳарлари ва Қуддусни қатъият билан ҳимоя қиламиз", деди Эрдоған Қурбон ҳайити бошланиши муносабати билан телевизион мурожаатида.

Унга кўра, у 19 мамлакат президентлари ва ҳукумат раҳбарлари билан Ғазо секторидаги вазият бўйича музокаралар ўтказди.

Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги операцияга тайёрланмоқда. Икки томондан қўшинлар чегара томон ҳаракатланмоқда. Исроил мудофаа кучлари вакили Жонатан  Конрикуснинг сўзларига кўра, жангга кириш буйруғи ҳали чиқарилмаган.

"Исроилни тўхтатиш инсониятнинг бурчидир. Биз халқаро ҳамжамиятни ҳаракатга чақирамиз. БМТнинг иштироки – бу асосий шарт.  Зудлик  билан  нимадир қилиш керак, акс ҳолда оқибатлари даҳшатли бўлади", деб қўшимча қилди Туркия раҳбари.

Шунингдек, у "бутун дунё Исроилнинг Фаластинга қарши тажовузига кўз юмса ҳам, Туркия буни қабул қилмайди", деди.  "Қон  тўкилишига  жавобан  жим  турадиганлар,  бўлаётган воқеаларни очиқдан-очиқ ҳимоя қилаётганлар бир кун келиб навбат ўзларига келишини билишлари керак", деди Эрдоған.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!