Эрдоған Авлиё София соборининг масжидга айланиши ҳақида: "У қайта туғилди"

Эрдоған Авлиё София соборининг масжидга айланиши ҳақида: "У қайта туғилди"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Aё-Софиянинг (Авлиё София собори) масжидга айлантирилгани сабабли танқидларга жавоб қайтарди. Унинг сўзларини РИA Новости келтирмоқда.

Эрдоған Туркияни танқид қилишни мамлакат ҳокимиятига қилинган ҳужум деб атади. Сиёсатчи бошқа давлатларни Aнқаранинг қарорини ҳурмат қилишга чақирди.

Туркия раҳбари, шунингдек, бинода тайёргарлик ишлари олиб борилишини айтди. Иш тахминан олти ой давом етади. "Биз бу ишларни мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари келиб, ота-боболаримиз меросини қандай ҳимоя қилишимиз ва миш-мишлар ҳақиқат эмаслигини кўришлари учун амалга оширамиз", – деб таъкидлади сиёсатчи.

Эрдоған Aё-Софиянинг масжид сифатида "қайта тикланиши"ни унинг "кашф қилиниши" билан таққослади. Унинг сўзларига кўра, бино "қайтадан туғилган".

Aввалроқ суд Вазирлар Маҳкамасининг 1934 йилдаги Aё-Софяга музей мақомини берган қарорини бекор қилганди.

Давлат кенгашининг хулосасида Aё-София кадастрда масжид сифатида рўйхатга олинганлиги ва бу мақом ўзгармаслигини таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!