Эрдоған: "Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"

Эрдоған: "Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"

Туркия президенти Тоййиб Эрдоған якшанба куни Анқаранинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилиш нияти борлигини айтди.

"Покистон сўнгги пайтларда можаролар кучайган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун муҳим масъулиятни ўз зиммасига олади, — деди у Туркия Покистон учун қурган сув иншоотини ишга тушириш тадбирида. — Фақат шу йўл билан биз кучаяётган беқарорлик Афғонистондан янги миграция тўлқинини қўзғатади, деган қўрқувни юмшата оламиз. Биз Эрон орқали кириб келаётган афғон муҳожирлари тўлқинига дуч келмоқдамиз. Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш учун қўлимиздан келганини қиламиз", деди Эрдоған.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!