Ер юзидаги энг келишган жиноятчи миллиардернинг қизига уйланмоқда

Ер юзидаги энг келишган жиноятчи миллиардернинг қизига уйланмоқда

Дунёга энг чиройли жиноятчи сифатида машҳур бўлган 34 ёшли Жереми Микс “Topshop” империясининг 27 ёшли вориси Хлое Грин билан турмуш қурмоқчи. У бу ҳақда Us Weekly” журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Энг хушрўй жиноятчи ва миллиардернинг қизи ўртасидаги муносабатлар ҳақида бир йил олдин маълум бўлди. Муносабатлар ўсишда давом этди ва шу йилнинг май ойида Жереми Микс ва Хлое Грин Жейден исмли чақалоқнинг ота-онасига айланишди.

Яқинда эса уларнинг никоҳ тўйи ҳақидаги миш-мишлар янада урчиб кетди. Бунга Жеремининг журналга берган интервьюси ҳамда Хлоенинг қўлидаги никоҳ узуги сабаб бўлди. Аммо уларнинг тўйи қачон ва қаерда бўлиши аниқ эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!