Ер юзида қанча дарахт борлигини биласизми?

Ер юзида қанча дарахт борлигини биласизми?

АҚШнинг Ел университети олимлари 2015 йил ҳолатига кўра, Ер юзидаги дарахтлар сонини ҳисоблаб чиқди ва уни видеолавҳада тасвирлади.

2015 йилда Ерда 3,04 триллион дарахт ўсаётганлиги аниқланган. Шу тариқа, бир кишига 408 та дарахт тўғри келади. Бу 200 йилда сунъий йўлдошдан олинган суратлар асосидаги маълумотлардагидан 7,1 марта кўп демакдир. Ўшанда тадқиқотчилар 400 миллиард дарахтни ҳисоблаган.

Дарахтлар энг кўп Россия (642 миллиард), Канада (318 миллиард), Бразилия (318 миллиард), АҚШ (228 миллиард) ва Хитой (140 миллиард)да ўсади.

Инсоният ҳар йили 15 миллиард дарахтни кесади, бироқ шу вақт ичида 5 миллиард дарахт ўсиб чиқади. Соф зарар 10 миллиард дарахт деб ҳисобланса, дарахтларнинг дунёдаги захираси 2300 йилга келиб тугайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!