Эр-хотин ва талаба қиз: Андижонда коронавирусга чалинган оиланинг аҳволи қандай?

Эр-хотин ва талаба қиз: Андижонда коронавирусга чалинган оиланинг аҳволи қандай?

Андижонда бир оила аъзолари – 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, эр-хотин ва унинг талаба қизида тасдиқланган эди.

Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли, алоҳида ҳолатда тиббий назоратда даволанмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра коронавирус аниқланган шахслар келган барча ташкилотлар, яъни, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси зудлик билан 14 кунга вақтинча ёпилиб, карантин эълон қилинди.

Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаолияти Андижон шаҳар болалар шифохонасига юклатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!