Ер томон учаётган хавфли астероид аниқланди

Ер томон учаётган хавфли астероид аниқланди

"Ерга яқинлашаётган янги астероид топилди! Россия Фанлар академиясининг М.В.Келдиш номидаги амалий математика институти ходими Еленин Леонид Абастумани расадхонасида АС-32 телескопи томонидан олинган суратларда Ерга яқинлашаётган янги астероидни аниқлади”, - дейилган хабарда.

Астероид дастлабки 2021 UL17 деб белгиланган. Пайшанба куни у Ердан 18 миллион километр узоқликда учиб ўтди (масалан, Ойгача бўлган масофа 380 минг километр).
“Айни дамда потенциал хавфли объект ҳаракатининг траекторияси аниқланмоқда”, — деб маълум қилинди расадхонада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!