Ер остида номаълум ҳаёт аниқланди

Ер остида номаълум ҳаёт аниқланди

Материк ва океанлар остида олимлар ҳаммани лол қолдирадиган топилма топди: у ерда юз триллион квадриллион тирик организмлар яшайди. Бу ҳақда «Hi-tech» хабар берди.

Уларнинг аксариятига олимлар илк бор дуч келди. Ушбу ернинг умумий углерод массаси 15 дан 23 гигатоннагача етади, айтиш жоизки, инсониятнинг умумий массаси 0,06 гигатонна углеродни ташкил қилади.

Тадқиқотлар юзлаб турли локацияларда ўтказилди — қуруқликда, океан юзасида. Янги организмлар қуруқлик юзасининг беш километргача бўлган чуқурлик ва 10 километргача океан юзасида амалга оширилган бурғилатиш чоғида аниқланди. Ер ости экотизимида 70 фоиз ер микробларининг барча турлари топилган.

Ҳозир олимлар қандай қилиб барча қитъалар остида бир хил турдаги микроблар бўлиши мумкинлигини, уларнинг жойни ўзгартириш имкониятини, асосийси — ушбу кашфиёт эволюция назариясига қандай таъсир қилишини ўрганмоқда.

Ушбу кашфиёт ердан ташқарида ҳам ҳаёт борлигига муносабатни тўлиқ кўриб чиқиш имкониятини беради.

Manba: daryo.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!