Ер майдони олиб бераман деб, пул олган фирибгар қўлга тушди

Ер майдони олиб бераман деб, пул олган фирибгар қўлга тушди

2019 йил 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2018 йил март ойи оҳирларида Сергели тумани Қурувчилар кўчасида яшовчи М.С. Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, фуқаро С.А.га Чилонзор тумани Мевазор маҳалласи ҳудудидан 15 сотих ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, ундан 15 000 АҚШ доллари ва 3 300 000 сўм пулини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай келаётгани кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!