“Энг зўр ОТМ”даги муаммо ОАВдаги хабардан бир кун ўтиб ҳал этилди

“Энг зўр ОТМ”даги муаммо ОАВдаги хабардан бир кун ўтиб ҳал этилди

Ўтган ҳафта Миллий университет талабаларининг бири UzNews.uz таҳририятига иситилмаётган бинолар бўйича шикоят билан мурожаат қилган эди.

Мазкур муаммо кейинги куннинг ўзидаёқ ҳал бўлганлиги ажабланарли, энди талабалар аудиторияларда куртка ва шапка кийганча дарс қилмайдилар.

“Университетимиз ҳақидаги мақолани чоп этганингиз учун Сизларга миннатдорчилик билдирамиз. Дам олиш кунларида иситиш тизимини яхшилашди ва коридорларга қўшимча эшикларни ўрнатиб қўйишди. Вазир ўринбосарининг ўзи келиб, шахсан ҳаммасини текшириб чиқди. Энди бизнинг хоналардаги ҳарорат иссиқ даражада! Одамларга ёрдам бераётганингиз учун раҳмат!”, – деб ёзади университет талабаларидан бири.

Ўз навбатида, биз университет раҳбариятига ва Олий таълим вазирлигига ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам берганликлари ва ОАВ хабарларига тезкор жавоб берганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!