Энг хавфли ширинлик: Асло ея кўрманг...
Шифокор-диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Людмила Зотова энг хавфли ширинликларни маълум қилди.
Рўйхат билан танишинг
• Рўйхатнинг биринчи ўрнига ёғда қовурилган ширинликлар – пончик, чак-чак ва ширин бўғирсоқларни киритиш мумкин. Бу ширинликлар етакчилигини мутахассис таркибида шакар моддасининг кўплиги билан изоҳламоқда.
• Кейинги ўринни хамиртурушдан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари эгаллаб турибди.
• Шоҳсупанинг учинчи ўрнидан шоколадли батончалар, кремли тортлар жой олган.
Ширинлик зарар эканлигини қандай аниқлаш мумкин?
Диетологнинг фикрича, ширинлик таркиби қанча мукаммал бўлса, у шунча кўп соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Оқсилли ва сутли ширинликлар жуда зарарли. Чунки уларнинг тайёрланишида хом тухум оқсилидан фойдаланилади.
Фойдалиси борми?
Диетолог-шифокор фойдали ширинликларни ҳам қайд этиб ўтган. Шифокор мармелад, зефир, аччиқ шоколад, мураббо ва асални ҳеч қўрқмасдан истеъмол қилишни тавсия қилмоқда.