Энг хавфли астероидда сув борлиги аниқланди

Энг хавфли астероидда сув борлиги аниқланди

OSIRIS-REx зонди Қуёш тизимидаги энг хавфли астероид ҳисобланувчи “Бенну”да сув изларини аниқлади, дейилади НАСА хабарида. 

НАСА космик парвозлар маркази мутахассиси Эми Саймоннинг қайд этишича, янги кашфиёт сайёраларнинг бирламчи кимёвий ва изотоп таркибини ўрганишга ёрдам беради. Астероиддан олинган намуналар ерга келтирилгач, олимлар қуёш тизимининг илк ривожланиш босқичи ҳақида қимматли маълумотлар олиши мумкин. 

“Бенну“ шаклан “Рюгю” астероидига (ҳозирда ушбу астероидни Япония миссияси “Хаябуса-2“ ўрганмоқда) ўхшайди. Яқин олти ой ичида OSIRIS-REx астероид сатҳининг харитасини тузади. Харита асосида олимлар унинг қаеридан 60 грамм атрофида намуна олишни аниқлайди.

Агентлик режаларига кўра, зонд 2019 йилнинг биринчи ярмида астероиддан намуна олиши керак. Агар жараён муваффақиятли амалга ошса, қуёш тизимининг бирламчи моддаси солинган капсула ерга жўнатилади. Миссия иштирокчилари тахмини бўйича жўнатма 2023 йилнинг сентябрь ойида сайёрамизга етиб келади. Саймоннинг қўшимча қилишича, зонд Беннуга яқинлашибоқ илк кашфиётни амалга оширган. Яъни унинг спектрометри астероид сатҳида сув моддалари кўп бўлган лойсимон минераллар захираларини аниқлаган. 

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!