Энг серқатнов авиайўналиш аниқланди

Энг серқатнов авиайўналиш аниқланди

Routes авиация хизмати маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг Сеул – Чеджу йўналиши энг машҳур авиақатнов, деб эътироф этилган.

2017 йилда ушбу йўналишдан 13 миллион йўловчи фойдаланган. Мельбурн – Сидней йўналиши 9 миллионга яқин кишига хизмат кўрсатгани билан рейтингда иккинчи поғонани эгаллаган. Учинчи ўринга 8,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатган Япониянинг авиақатнови муносиб кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, рейтингга юзга яқин авиайўналиш киритилган бўлиб уларнинг фақат 18 таси халқаро аэропортларга тегишли.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!