Энг кўп одам қатнашгани билан тарихда қолган дафн маросими

Энг кўп одам қатнашгани билан тарихда қолган дафн маросими

Эрон ислом инқилоби етакчиси Ҳумайнийнинг дафн маросими энг кўп одам иштирок этган маросимлардан бири сифатида тарихга кирди.

Эронда Ҳумайнийнинг ўлими ҳақидаги хабар оммавий тартибсизликни келтириб чиқаради. Чуқур изтиробга тушган шиалар ўз йўлбошчисининг кафанини йиртиб ташлаган (парчаларни муқаддас деб ҳисоблаб, ўзлари учун олиб кетишган), жасад уч марта эзилиб, оёқ ости қилинган, охир-оқибат жасадни 1989 йил 3 июнда темир ёпиқ тобутга кўмишга мажбур бўлишган.

Севимли раҳбарни сўнгги сафарига кузатиш учун Беҳеште-Заҳра қабристонига 10 миллион киши йиғилгани айтилади. Эронга қайтган куни Ҳумайний айнан шу ерда халққа тарихий нутқ сўзлаган эди. Мақбара қайта-қайта провокациялар ва террористик хуружлар объектига айланган, уни бир неча марта портлатишмоқчи бўлишган, шунингдек мақбарага қарата ўқ узилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!