Энг кўп кутилаётган фильмнинг суратга олиш жараёни якунига етди

Энг кўп кутилаётган фильмнинг суратга олиш жараёни якунига етди

Режиссёр Жеймс Кэмерон "Аватар-2" фильмининг суратга олиниши якунланганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Cinema Blend” портали.

Бундан ташқари, кинорежиссёрнинг сўзларига кўра, “Аватар-3” фильмининг суратга олиш ишлари ҳам 95 фоизга якунланган.

Суратга олиш ишлари Янги Зеландияда 2017 йилда бошланган. Иш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилган, аммо 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли Кэмерон жамоаси суратга олиш ишларини тўхтатишга мажбур бўлган.

Эълон қилинган тўртта давомли “Аватар” фильмининг биринчиси 2022 йилнинг 16 декабрда чиқиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!